Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди. Делегацияга “Acwa Power”” компанияси бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммад Абунайян бошчилик қилди. Мулоқотда "InterHealth", "Vision Invest", "Miahona", "Riyadh Cables", "Saudi Tabreed", "Al Bawani", "Al Kathiri Holding", "Abunayyan Holding", "Kdot Partners" каби йирик корпорациялар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Томонлар фармацевтика, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, сув таъминоти, саноат кооперацияси ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда инновацион ечимлар жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.


Музокара якунида ҳамкорликнинг стратегик аҳамияти яна бир бор таъкидланиб, янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди. Илгари сурилган ташаббуслар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА