Саудия Aрабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон Яманнинг янги тайинланган Бош вазири Салим бин Бориқ билан учрашди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий вазият ва Яманда сиёсий барқарорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Шаҳзода воқеа ҳақида ижтимоий тармоқ орқали шундай ёзди:
– Подшоҳлик Яман ҳукумати ва халқининг барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида қилаётган ҳаракатини доим қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Яманнинг халқаро эътироф этилган ҳукумати Салим бин Бориқни 4 май куни молия вазири лавозимидан Бош вазирликка тайинлади.