Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон Ар-Рабиъа Ўзбекистонга келди. Икки кун давом этадиган расмий ташрифдан кўзланган мақсад Раҳмон меҳмонларига, жумладан ўзбек умрачиларига энг юқори даражада хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мавжуд тизимни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишдир.

Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона ва фаол саъй-ҳаракатлар, интилишлар самарасидир.

Маълумки, ҳамюртларимиз Макка ал-Мукаррама ва Мадинаи Мунавварага келаётган зиёратчиларнинг салмоқли қисмини ташкил этади. Шу боис вазирнинг ташрифи мобайнида Умрада хизмат тақдим этадиган ширкатлар фаолиятини яхшилаш, ибодатни узлуксиз ва хотиржам адо этишни кафолатлаш мақсадида ишни Ўзбекистон ҳукумати мутасаддилари билан биргаликда ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар келишилади. Шунингдек музокараларда саудиялик авиа компанияларни қўллаб-қувватлаш, ташувчиларнинг маҳаллий бозордаги иштирокини кенгайтириш орқали умрачиларнинг Подшоҳликка боришини енгиллаштириш мавзулари ҳам кўтарилади.

2024 йил тахминан 461 минг ватандошимиз Умра зиёратини адо этди. Бу борада Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи, дунё бўйича биринчи ўнталикка кирган. Айни йўналишдаги тизим такомиллаштирилиши Саудиянинг “2030 йилга нигоҳ” стратегияси мақсадига мос. Қолаверса, кейинги йилларда Подшоҳликнинг меҳмонларга энг замонавий технология ва инновациялар ёрдамида юқори даражада хизмат кўрсатишга интилиши ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Тарихий, маданий ва диний муштаракликка асосланган Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқалар самарали ҳамкорликнинг ажойиб намунаси саналади. Мамлакатимиз 1991 йил истиқлолга эришгандан кейин Подшоҳлик Тошкент билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга киришди. Аввало, Ўзбекистон мустақиллиги эътироф этилди. Сўнгра элчихоналар даражасида дипломатик муносабат ўрнатилиб, юқори даражадаги ташрифлар алмашиш йўлга қўйилди. Айниқса, сўнгги йилларда дўстона алоқалар мисли кўрилмаган жадаллик касб этди.

Хусусан, ҳукуматларимиз ўзаро мажбуриятлардан келиб чиқиб, Умра бўйича ўзбек ширкатлари тузилишига устувор масала сифатида қарайди. Бу жараёнда сифатли хизмат кўрсатиш меъёри кафолатланган.

Саудия Ҳаж ва Умра вазирлиги ўз фаолиятини республикамиздаги ваколатли томонлар билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширади. Тегишли ширкатлар меҳмонлар учун муносиб яшаш жойи, транспорт воситаларини ҳозирлаш бўйича вазифасини самарали адо этиши назорат қилиб борилади.

Подшоҳлик технология тараққиёти доирасида рақамлаштириш тизимига таянган қатор ташаббусларни илгари сурган. Масалан, “Нусук” электрон платформаси умрачиларимиз муаммога дуч келмаслигини таъминлашга ҳисса қўшади. Мазкур тизим сафарни олдиндан осон ташкил қилиш имконини беради. Бу жараён виза олишдан бошланиб, транспорт ва яшаш жойига буюртма бериш, ҳатто маносикларни адо этиш вақтини белгилашгача қамраб олади. Шу тариқа ибодатни тўлиқ ва енгил адо этиш кафолатланади.

“Ҳарамайн” тез юрар поездида Макка ал-Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара орасидаги масофа тез ва хавфсиз босиб ўтилади. Шу тариқа тегишли Умра талабларини адо этиш, Пайғамбаримиз масжидларини зиёрат қилиш мумкин.

Бутун дунё бўйлаб Ҳаж ва Умрага талаб ошиб бораётгани учун Икки муқаддас масжид ҳудудини кенгайтиришга қаратилган улкан лойиҳалар амалга оширилди. Тавоф ва саъй қилинадиган манзиллар яхшиланди. Инфратизим, шунингдек касалхона, саломатлик маркази каби ёрдамчи хизмат кўрсатадиган мажмуалар фаолияти такомиллаштирилди. Буларнинг бари ўзбек Ҳожилари ва умрачилари ҳам ибодатни қийинчиликсиз, намунавий шарт-шароитда адо этишига йўл очиб берди.

“2030 йилга нигоҳ” стратегиясида Икки муқаддас масжидда яратилган қулай шарт-шароитни янада яхшилаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, экологияни асрайдиган сув таъминоти, тикланадиган энергия тизими, сунъий идрок технологияси асосида зиёратчиларнинг улкан гуруҳлари тўпланишини бошқариш, кўрсатмаларни қатор тиллар, жумладан ўзбек тилида ҳам етказиш тизими ишга туширилди.

Саудия Ҳаж ва Умра хизмати тизимини такомиллаштиришда давом этади. Хусусан, Ўзбекистон билан бирга зикр этилган саъй-ҳаракатлар кўламини бундан кейин ҳам кенгайтириб бораверади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Ҳаж ва Умра вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди