Саудия дрон ҳужуми туфайли тўхтатилган Шарқ-Ғарб нефть қувури фаолиятини тиклади
Саудия Арабистони 11 сентябрь куни дрон ҳужумидан кейин тўхтатилган Шарқ-Ғарб нефть қувуридан хом ашё ҳайдашни қайта йўлга қўйди.
– Яқин орада Қизил денгиздаги Янбу портидан нефть экспорти ҳам тикланиши мумкин, – деб ёзган “Reuters” манбаларга таяниб. – Ҳозирча қувурдан камроқ нефть оқяпти, аввалги қувватга чиқиб олиш учун бир неча ҳафта керак.
Бошқа бир манба фикрича, “Saudi Aramco” компанияси оқим тезлигини кунига Саудия Ҳурмуз бўғози орқали таъминот узилгандан кейин Янбуга йўналтираётган ҳажм – 4 миллион баррелгача етказиш ниятида. Шарқ-Ғарб қувурининг ўтказиш қуввати кунига 7 миллион баррелни ташкил этади.
С.Раҳимов, ЎзА