Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.

“АзерТАЖ” хабарида айтилишича, ҳар йили Ҳаж вақтида ҳаддан зиёд кўп одам йиғилиши муносабати билан болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинган.

Шунингдек, мавсумни янада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хавфсизлик бўйича тушунтириш кампанияси, муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган ва тартибга соладиган ақлли тизимларни амалиётга жорий этиш, қулайликни ошириш ва маросимлар жараёнини осонлаштириш учун қўналғалар ва йўлларни янгилаш каби яна бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилган. Анъанага мувофиқ, аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга устуворлик берилиши ҳам қўшимча қилинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия болалар Ҳажга олиб борилишига тақиқ қўйди