ФОТОРЕПОРТАЖ
Саудия Арабистонининг “SAPTCO” компанияси раҳбари Абдул Азиз Ал-Самари бошчилигидаги делегация мамлакатимизда “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган “Умумий фойдаланиладиган транспортда нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш” лойиҳаси доирасида пойтахтимизга ташриф буюрди.
Ташриф Тошкент шаҳри транспортида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими, шунингдек, фуқароларнинг транспорт карталаридан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадига қаратилди.
Хорижлик меҳмонлар ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти, шунингдек, “АТТО” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан учрашди.
[gallery-6101]
“АТТО” МЧЖ мутахассислари ягона платформага киритилган электрон модуллар, ҳудудлардаги ҳолат, шунингдек, бошқа транспорт турлари, жумладан, микроавтобуслар, электропоездлар ва шаҳарлараро “АТТО” тизимига уланиш ҳақида батафсил маълумот берди. Меҳмонлар автопаркка ташриф буюриб, валидаторлардан аниқ вақт тартибида фойдаланиш ва тўловлар оқимини кузатиш имконига эга бўлди.
Ўз навбатида, делегация вакиллари “АТТО” МЧЖ фаолиятини юқори баҳолади.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олди.
Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА