“Ал-Арабия” газетаси, шунингдек 1500 дан зиёд нашрни қамраб олган янгиликлар платформаси – NABD каби оммабоп манбалар Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб турган “Ўзсувтаъминот” бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Сувонқулов “Мияҳона” компанияси вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида ичимлик ва оқова сув йўналишида ҳамкорлик бўйича келишув имзолагани ҳақида ёзган.

Ушбу келишув доирасида хорижий корхонанинг Фарғона ва Жиззах вилоятларида сув тозалаш иншооти учун бешта эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш имконияти ўрганилди. Бундан ташқари тўртта янги оқова сувни тозалаш мажмуаси барпо этиш масаласи муҳокама қилинган. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, жорий йил июль ойида ҳам “Vision Invest” таркибига кирувчи “Мияҳона” компанияси ижрочи директори Авод Ал-Утаибий билан учрашув бўлиб ўтган. Ўша мулоқот давомида корхона масъуллари билан давлат-хусусий шериклик йўналишидаги лойиҳалар кўриб чиқилган эди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони билан яна бир келишув имзоланди