2020 йил якунланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Янги йилга қадам қўяр эканмиз, ҳар биримиз поёнига етиб бораётган йилда бажарган ишларимиз ва амалларимиз ҳисобини юритамиз: ўйлаган режаларимиз, олдимизга қўйган мақсадларимизни қай даражада бажара олдик?
Мамлакатимиз миқёсида қандай ишлар амалга оширилди? Президентимизнинг халқимизга Мурожаатномаси ва Йил дастуридан келиб чиқиб, ҳар бир соҳада, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими учун синовли келган йилда нималарни бой бердигу, қандай ютуқларга эришдик?
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев ЎзА мухбирига берган интервьюсида жорий йилда соҳада амалга оширилган йирик лойиҳалар ҳақида сўз юритди.
* Президентимизнинг жорий йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 26 та туман ва шаҳарда такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниши белгиланди.
* Халқ табобатини замонавий тиббиёт билан интеграциялаштириш, уйғунлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда...
* Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
* Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 15 март куни “COVID-19” билан касалланган илк бемор аниқланиб, мамлакатимизда карантин чекловлари жорий қилинди. Қисқа муддатларда карантин зоналари ташкил этилди, шифохоналар қуриб битказилди.
*Олиб борилган кенг миқёсдаги ишлар натижасида бугун Ўзбекистонда эпидемик жиҳатдан барқарор вазият сақланиб турибди.
Қуйидаги видеода соғлиқни сақлаш вазирининг интервьюсини тўлиқ кўриб,тинглашингиз мумкин.
<iframe width="1366" height="651" src="https://www.youtube.com/embed/3A-QrVFebzY" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Моҳигул Қосимова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА