Қарор ва ижро

Сўнгги йиллар Тошкент вилоятида тиббиётни ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, чекка ва олис ҳудудлар аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида ташкил этилаётган тиббиёт пунктлари ишга туширилмоқда. 

Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрдаги “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2025 йилда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларидаги объектларда қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган эди. Бунинг учун 39 миллиард 737 миллион 800 минг сўм маблағ ажратилди ва улардан 9 таси фойдаланишга топширилди. 

Президентимизнинг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент вилоят ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоят қон қуйиш станциясининг уқ қаватли биноси Нурафшон шаҳрида қуриб, фойдаланишга топширилди. 

Бундан ташқари, ҳудудда тиббий туризмни ривожлантириш бўйича хусусий клиникаларда қўшни ва чет эл давлатларидан келган 4 минг 597 нафардан ортиқ бемор даволанди. Натижада йиллик тушум 8 миллиард сўмдан ошди. Шунингдек, Болалар миллий тиббиёт маркази билан биргаликда МДҲ давлатларида ягона ҳисобланган Мобил ангиограф аппарат ёрдамида аҳоли орасида тиббий кўриклар ўтказилди. 

Шу кунгача Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларида ва Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўка, Зангиота ва Оққўрғон туманларида юрак қон-томир касалликлари билан жами 16 минг 401 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 5 минг 481 нафарида Коронарография амалиёти ўтказилди, 491 нафарида стентлаш, 79 нафарида эса аорта коронар шунтлаш жараёни қўлланилди. 

2025 йил бошидан буён вилоят шифокорлари томонидан 5 минг 677 та юқори технологик операциялар ўтказилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 19 майдаги тегишли фармонига мувофиқ Янгийўл шаҳрида “Электрон рецепт” ва “Реимбурсация” тизими тўлиқ жорий этилди. Қолган ҳудудларда ҳам бу тизимга босқичма-босқич ўтилмоқда. 

– 2026 йилда ҳам Тошкент вилояти тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш бўйича кўплаб истиқболли лойиҳалар режалаштирилган. Хусусан, ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматни янада яхшилаш, аҳолига сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида Нурафшон шаҳрида 650 ўринли тиббиёт кластерини барпо этиш ишлари бошланади. Жойлардаги барча тиббиёт муассасалари ягона суғурта тизимида фаолият юритилиши йўлга қўйилади. Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими намунаси асосида, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларида босқичма-босқич “Марказий лаборатория”лар ишга туширилади, – дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов. 

Соҳада соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида вилоятдаги хусусий клиникалар сонини 1 минг 20 тага етказиш ва қўшни Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Тошкент вилоятининг давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари салоҳиятини намоён этувчи ҳамда тожикистонликларга малакали тиббий хизматлар бўйича маълумот берувчи “CALL-марказ” фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур ташаббус орқали қўшни давлатдан даволаниш учун келаётган беморларга тўғри йўналиш берилади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган режа асосида “Саломатлик марафони” оммавий тадбирлари ўтказилиб, унда аҳолини профилактик кўриклар, скрининг текширувлар, юқори технологик амалиётлар ва мураккаб текширувлардан ўтказилади ҳамда аниқланган беморлар соғломлаштирилади. 

Умуман олганда, амалга ошириладиган бу каби кўплаб саъй-ҳаракатлар туфайли жойларда тиббиёт соҳаси янада ривожланиб, аҳолига қулайликлар яратилади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб ва режалар: тиббий хизматлар сифати янада оширилади