Республикамизда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, энергия тизимини тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ҳаракатларга қарамай баъзи ҳудудларда белгиланган тартибларга амал қилмаётган мутасаддилар бор экани маълум бўлди. Бу ҳақда Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилинди.

Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.  

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаш печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади. Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётгани аниқланган.

— Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади, — деди Администрация раҳбари Умурзаков. — Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди.

«Бизга келган маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз”га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.  

Жўрабек Турсунпўлатович (энергетика вазири), Бекзод Рахматуллаевич («Ўзтрансгаз» раҳбари) барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради».

Шунингдек, йиғилишда бепарволик ва масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддиларга жиддий чоралар кўрилишидан огоҳлантирилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардор Умурзаков энергия тизимини яхшилаш борасида белгиланган тартибларга амал қилмаётганларни жиддий огоҳлантирди