Сардоба туманида ўтган 2020 йилнинг 1 майида содир бўлган техноген ҳолатдан жиддий зарар кўрган 3 та мактабгача таълим ташкилоти тубдан қайта реконструкция қилиниб, ишга туширилди.

Шу муносабат билан Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 ва 5-сонли, Дўстлик МФЙдаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган очилиш маросимларда туман ҳокимлиги, Сирдарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг туман бўлими раҳбар ҳамда масъуллари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўрғонтепа МФЙ ҳудудидаги 4-сонли МТТ 1969 йилда, 5-сонли МТТ эса 1980 йилда қурилган экан. Лойиҳа қиймати 1 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этган 160 ўринга мўлжалланган 1 қаватли 4-сонли МТТ Ойбек Пардабоев раҳбарлигидаги “Фаол барака қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан қайта реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозланди.

Шу маҳалладаги 5-сонли МТТ “Косон темир йўл қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан тубдан қайта реконструкция қилиниши, қўшимча қурилиши ва жиҳозланиши учун 3 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарф қилинди.

– 190 ўринга мўлжалланган 1 қаватли мактабгача таълим ташкилотимиз тарбияланувчилари учун 100 ўринли емакхона ва алоҳида ошхона, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақлаш учун омборхона, қозонхона, болажонларимизнинг очиқ ҳавода ўйнаши учун айвончалар янгидан қуриб берилди, – дейди 5-сонли МТТ директори Умида Рашидова. 

– Муассасамизнинг фойдаланишга топширилгани натижасида иш фаолиятини қайта тиклаганлар ва янгидан ишга олинганлар билан бирга 32 нафар маҳалла фуқароларининг бандлиги таъминланди.

1978 йилда қурилган Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 10-сонли МТТ сув тошқинидан жиддий зарар кўргандан сўнг, “Еxcellent Konstruscion Bussnes” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бугунги замон талаблари асосида тубдан қайта реконструкция қилинди.  

180 ўринга мўлжалланган 2 қаватли ушбу бино янги юмшоқ ва қаттиқ мебель, бошқа барча зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Объектда амалга оширилган барча ишлар учун 3 миллиард 200 миллион сўмлик маблағ сарф-харажат қилинди.

– Айни пайтда туманимизда 14 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, 5 минг 572 нафар мактаб ёшигача бўлган сардобалик ўғил-қизларимизнинг 3 минг 956 нафари мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олинган, – дейди Сардоба туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Азиз Бекмуродов. 

– Бу 71 фоиздан ортиқроқ дегани. Аммо саъй-ҳаракатлар тўхтагани йўқ. Қамровни янада кенгайтирмоқчимиз.  

Сув тошқинидан зарар кўрган яна 1 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб битказиляпти. Қисқа фурсатларда у ҳам фойдаланишга топширилади. Бу эса болалар қамров даражаси ва қўшимча ишчи ўринларини яна оширади.  

А.Қаюмов, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардоба тошқинидан талафот кўрган учта боғча фаолиятини қайта бошлади