Сапарниязова Рахима Махсетбаевнанинг педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўқувчиларни касб танлашга йўналтиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (8-9-синфлар мисолида)” мавзусида
Сапарниязова Рахима Махсетбаевнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) ихтисослиги бўйича “Ўқувчиларни касб танлашга йўналтиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (8-9-синфлар мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг ҳимояси Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 май куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230105, Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси рақамсиз уй.
Тел.: (99861) 229-40-75; факс: (99861) 229-40-75
e-mail: nkspi_info@edu.uz