«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов халқаро иқтисодий форумда иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига йўл олди.

Эртага, 2021 йил 2 июнь куни Россия Федерациясининг маданий пойтахти — Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган халқаро иқтисодий форум ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикасидан делегация иштирок этиши кутилмоқда. Форумда, шунингдек, Ҳукумат аъзолари қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро иқтисодий форум 2–5 июнь кунлари давомида ўтказилиб, бу йилги халқаро тадбир бизнес дастури ҳам анъанага кўра дунё ҳамжамияти ва Россия Федерацияси иқтисодиёти, ижтимоий муаммолар ечими ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалаларига бағишланади.

Таъкидлаш лозим, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Россия Федерациясининг бир нечта нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Мисол учун, “Россети”, “Икс-Холдинг”, Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Санкт-Петербург малака ошириш институти, Жанубий Урал арматура заводи ва бошқа нуфузли компания ҳамда институтлар шулар жумласидандир.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ўзаро манфаатли битимлар имзоланиши кутилмоқда