Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан Навбаҳор туман бўлимида 2025 йил 1-чорагида олиб борилган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Унда иштирокчилар мавжуд лабораториялар фаолияти билан танишди.  

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими асосий биноси 2000 йилда қурилган бўлиб, 2018 йилда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 2022 йилда бактериология лабораторияси, 2023 йилда эса бино иккинчи қаватининг бир қисми таъмирланган.

Айни пайтда бўлимда бактериология, санитария-гигиена, паразитология ва вирусология лабораториялари фаолият олиб бормоқда.

– Бактериология лабораториясида жами 48 турдаги таҳлиллар ўтказилади, – дейди шифокор Ойгул Йўлдошева. – 2025 йил 1-чорагида жами 4484 та таҳлил амалга оширилган бўлиб, уларнинг 115 тасини диагностик, 480 тасини профилактик, 3 тасини эпидемиологик ва 3686 тасини санитар-бактериологик таҳлиллар ташкил қилади. Лабораториямизда биохавфсизлик шкафи мавжуд бўлиб, таҳлил жараёни хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. У ёпиқ, шамоллатилган лаборатория иш майдони ифлосланган материаллар билан хавфсиз ишлаш учун қулай бўлиб, биологик изоляция даражаси билан ажралиб туради. Биохавфсизлик шкафининг асосий мақсади лаборатория ишчисини ва атроф-муҳитни патогенлардан ҳимоя қилишдир. Барча чиқинди ҳаво биохавфсизлик қутисининг чиқишида фильтрациядан ўтади, зарарли бактериялар ва вирусларни йўқ қилади.  

Бактериология лабораторияси тасарруфида вирусология лабораторияси мавжуд бўлиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Бу ерда вирусли касалликларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва назорат қилиш ишлари амалга оширилади.  

– Бугунги кунда асосий эътиборимиз туманимизда тарқалиши мумкин бўлган вирусли касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган, – дейди лаборатория шифокори Шаҳноза Муқимова. – Бунинг учун аҳолидан олинган қон, сув ва бошқа биологик намуналар вирусларга текширилади. Шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими, нафас йўллари орқали юқадиган вируслар, гепатит турлари, ичак вируслари ва бошқа юқумли касалликларга текширишлар ўтказилади ҳамда мунтазам мониторинг ишлари олиб борилади. Лабораториямизда барча таҳлиллар белгиланган тартиб ва замонавий усулларда амалга оширилади. Намуналар қабул қилиниб, махсус шароитда сақланади ва таҳлил қилинади. Натижалар электрон база орқали бирлаштирилади ҳамда тезкор равишда тегишли ташкилотларга тақдим этилади.  

Пресс-тур давомида иштирокчилар 2018 йилда қуриб фойдаланишга топширилган вакцина сақлаш омбори фаолияти билан ҳам танишди.

Тадбир якунида матбуот анжумани ташкил этилди.  

Унда туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими Санитария-гигиена бўлими мудири Фаррух Бахронов 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар, юқумли касалликлар профилактикаси, лаборатория таҳлиллари натижадорлиги, озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш, вирусли касалликларга қарши эмлаш самарадорлиги тўғрисида маълумот берди.  

[gallery-22538]

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлигини таъминлаш долзарб вазифа