Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида “Вилоятда санитар тозалаш соҳасида амалга оширилган ишлар ва чиқинди полигонларининг ҳолати” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбарлари тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Ўтган давр мобайнида аҳолига қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлари учун тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш, шаклланаётган қарздорлик тўғрисида ўз вақтида ва қулай тарзда хабардор қилиш мақсадида СМС орқали хабар қилиб бориш йўлга қўйилди.

– Юртимизда қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда абонентлар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти йўлга қўйилмоқда, – дейди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Насим Маҳмудов. – Ҳозирги кунда хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг махсус техникалари тўлиқ ЖПС ускунаси билан жиҳозланиб, ҳудудларга хизмат кўрсатилганлиги, шунингдек, чиқинди йиғиш майдончаларидан чиқиндилар олингандан кейингина ушбу ҳудудга чиқинди учун маблағ автоматик равишда ҳисобланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

[gallery-22541]

Ҳозирда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш мақсадида Навоий шаҳар ва Кармана туманлари “Стимул Навоий” МЧЖга, Қизилтепа, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳар ҳудуди “Тоза ҳудуд” ДУКга вақтинчалик бириктириб берилган. Ушбу ҳудудларни давлат хусусий шерикчилик асосида тендерга қўйиш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Матбуот анжуманида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган чиқинди полигонлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Бугунги кунда вилоятда 16 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, уларнинг 13 таси қаттиқ маиший чиқинди полигони, 2 таси қурилиш ҳамда 1 таси заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар полигони ҳисобланади.

Полигонларнинг умумий майдони қарийб 80,8 гектарни ташкил этиб, йиллик чиқинди ҳосил бўлиш миқдори эса қарийб 52 минг тоннани ташкил этади.

– Бугунги кунда барча полигонларда чиқиндилар шартномалар асосида қабул қилинмоқда, – дейди Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жасур Абсолиев. – Ҳар бир полигонда чиқиндиларни расмийлаштириш дафтари йўлга қўйилган. Ҳудудий бошқарманинг Хатирчи тумани “Учқора” МФЙ, Қизилтепа тумани “Оқсоч” МФЙ ҳамда Томди тумани “Шарқ” ОФЙдаги полигонларида кузатув камералари, қуёш панеллари ва автотарозилар ўрнатилиб, ишга тушириш ишлари давом этмоқда. Жорий йил баҳор мавсумида полигонлар атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 20 минг туп дарахт кўчати экилди.

Матбуот анжуманида иштирокчилар аҳолининг чиқиндидан бўлган қарздорлигини бартараф этиш, биллинг тизими, мавжуд чиқиндиларни ўз вақтида ташиб кетиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб олди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санитар тозалаш соҳасида амалга оширилган ишлар ва чиқинди полигонларининг ҳолати очиқланди