Сурхондарё вилоятидаги мафтункор шаршараси билан оламга машҳур Сангардак қишлоғида Австриянинг "INPUT Projektentwicklungs-GmbH" компанияси ишлаб чиққан лойиҳа асосида яна бир замонавий туристик маскан қурилиши бошланди.

Гўзал тоғлар қўйнидаги 16 гектар майдонда қад ростлайдиган лойиҳа ҳудуднинг рельефи, табиий ландшафти ва тоғли-рекреацион имкониятларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган. У функционал ва экологик жиҳатдан мақбул ечимларни ўз ичига олади.

Президентимизнинг 2024 йил 16 декабрдаги “Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 615 гектар майдонда бунёд этилаётган "Сангардак" туристик маркази қурилиши учун 913 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши мўлжалланмоқда.

Тажрибали мутахассислар ишлаб чиққан мастер-режага кўра, туристик марказ таркибида 21 та ресторан, кафе ва бар, 296 та савдо нуқтаси, 4 та уч юлдузли ва 2 та беш юлдузли меҳмонхона, 10 та меҳмон уйи, санаторий, маданий ҳордиқ маскани, 1,6 километр узунликдаги дор йўли, зиплайн трассаси ва пикник ҳудудлари қурилиши режалаштирилган.  

Айни пайтда лойиҳаларни амалга ошириш учун танланган ер майдонлари босқичма-босқич аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сангардакда янги лойиҳа қурилиши бошланди