Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар учун ижодий ва маънавий муҳит яратиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Ота юрт ва Бирлашган маҳаллаларида замонавий маданият марказлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Ота юрт маҳалласидан жой олган 200 ўринли “Гулзор” маданият марказини қуриш учун 4 миллиард сўм, Бирлашган маҳалласидан ўрин олган 286 ўринли “Қўшчинор” маданият марказини барпо этиш учун эса 7 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Икки марказнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилди. Унда туман ҳокими Зиёдулла Каримов, вилоят маданият соҳаси ходимлари, санъаткорлар, маҳаллий фаоллар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги иншоотлар маҳаллаларда маданий-маърифий муҳитни юксалтириш, ёш авлодни маънавий баркамоллик ва ижодкорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. Хусусан, мазкур марказларда театр, мусиқа, рақс, тасвирий санъат каби йўналишларда тўгараклар ташкил этилиши ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказиши учун кенг имкониятлар яратиши қайд этилди.

Марказлардаги санъат ва маданият йўналишларида турли курслар, спектакллар, концерт дастурлари ва кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган. Замонавий инфратузилмага эга ушбу масканлар ёшлар иқтидорини рўёбга чиқариш, миллий қадриятлар билан замонавий санъатни уйғун тарзда интеграция қилиш, жамиятда маданий уйғониш жараёнини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Энг муҳими, тадбир иштирокчилари бундай марказлар жамиятнинг маънавий тараққиётида муҳим ўрин тутишини, келажак авлод учун мустаҳкам маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилишини, шу билан бирга, ижтимоий фаолликни ошириш, ёшларни соғлом, маърифатли ва фаол ҳаёт сари йўналтиришда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат ва маърифат масканлари эшик очди