Пойтахтимиздаги “Zenith Electronics” қўшма корхонасида Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда “Samsung” савдо белгиси остида LED телевизорлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш линиясининг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси, “Zenith Electronics” қўшма корхонаси, “Samsung Electronics” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбар ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари Ж.Исмоилов, “Zenith Electronics” қўшма корхонаси бош директори Ф.Абдршин ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури изчиллик билан амалга ошириб келинаётганини таъкидлади. Мазкур жараёнда электрон соҳа корхоналари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, “Zenith Electronics” қўшма корхонасида телевизорнинг электрон бошқарув платаси, олд панеллари, орқа томонига қўйиладиган қопқоқлар, пенопласт қадоқлаш буюмлари ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди. Бу бутловчи қисмлар умумий ҳажмининг 35 фоизини ташкил этади.

Ясси панелли LED телевизорлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани корхонани ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам бўлди. Жанубий кореялик шериклар билан самарали ҳамкорлик қисқа муддатда янги технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни халқаро сифат стандартларига мувофиқ йўлга қўйиш имконини берди.

Ушбу жараён доирасида ускуналар модернизация қилиниб, пластик буюмлар қуйиш ва электрон платалар ишлаб чиқаришнинг янги технологияси жорий этилди. Хусусан, замонавий компьютерлаштирилган линия 0,3 миллиметрдан 30 миллиметргача бўлган электрон таркибий қисмларни ўрнатишга қодир.

Таъкидлаш жоизки, LED телевизорлари ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг дизайнини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун қўшма корхонада юқори даражада сайқал берилган мустаҳкам корпус буюмлари ва бошқа таркибий қисмлар ишлаб чиқарадиган янги ускуна ўрнатилган.

Тайёр маҳсулотларни йиғиш цехи бошлиғи Р.Қаюмовнинг таъкидлашича, айни пайтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кунига 32 дюйм диагоналли 400 дона телевизор ишлаб чиқариш имконига эга. Келгусида ишлаб чиқариш қувватини кунига 500 донага, диагонал ҳажмини эса 40 дюймга етказиш режалаштирилмоқда. Умуман олганда, 2017 йилда корхонада ишлаб чиқариладиган телевизорлар сони 75 мингдан ошади.

“Zenith Electronics” компанияси томонидан лойиҳани амалга ошириш учун киритилган инвестициялар умумий ҳажми қарийб 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

– Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар учун жорий қилинган имтиёз ва преференциялар тизими Ўзбекистон ва Жанубий Корея корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда, – дейди “Samsung Electronics” компанияси ваколатхонаси раҳбари Синг Сук Чой. – Бугунги кунда “Zenith Electronics” қўшма корхонасида компаниямиз билан ҳамкорликда автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилмоқда. LED телевизорлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани икки мамлакат компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги навбатдаги қадам бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Zenith Electronics” мамлакатимизда маиший техника ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналардан биридир. Айни пайтда компания томонидан телевизор, кондиционер, кир ювиш машиналари тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни ISO 9001 сифат менежменти тизимига мос равишда сертификатланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Samsung” LED телевизорлари Тошкентда ишлаб чиқарилмоқда