Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан «Антиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган «SAMO» МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, таъкидланишича, Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»га мувофиқ, «Антиструмин» дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.

Хабарда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраган.

Икром Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«SAMO» МЧЖ корхонасининг фармацевтик фаолияти бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда