Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу

Жаноби Олийлари!

Сиз, Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табрикларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Сизга шу муносабат билан ўз номимдан, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги халқи ва ҳукумати номидан энг эзгу тилакларимни билдираман. Мамлакатларимиз ва халқларимизнинг умумий манфаати йўлида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ислом ҳамжамиятига хизмат қилиш ва бутун дунёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга тайёр эканимизни тасдиқлайман.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон халқига улкан муваффақиятлар ва фаровонлик тилайман.

Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн, 
Иордания Подшоҳи

Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллаш менга беҳад мамнуният бағишлайди.

Сизга масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман, келажакда дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига умид қиламан.

Эзгу тилаклар билан,

Ҳожи Ҳассанал Болкияҳ,
Бруней Доруссалом Султони 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонганингиз ва Президент этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

Ишончим комилки, Ўзбекистон халқи ўз хоҳиш-истагини билдиргани Сизнинг ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, ривожланган иқтисодиёт принципларини давом эттириш ва Ўзбекистон халқи фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган фаолиятингизни кенг қўллаб-қувватлаганидан далолатдир.

Сизнинг фаолиятингиз давомида Молдова Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама ривожланишига аминман.

Сизга масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Николае Тимофти,
Молдова Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам жаноб Президент!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан Исроил ҳукумати номидан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Сизга мамлакатингизни тараққиёт ва фаровонлик йўлида янада ривожлантиришда улкан муваффақиятлар тилайман.

Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар бундан буён ҳам ривожланишига ишонаман. Сизни ўзингизга қулай вақтда Исроилга ташриф билан келишга таклиф этаман. Ташрифингиз давомида Қуддус шаҳрида Сизни қутлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш менга мамнуният бағишлайди.

Ҳурмат билан,

Биньямин Нетаньяху,
Исроил Давлати Бош вазири

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноб Президент!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин дилдан самимий табриклашга рухсат бергайсиз.

Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Рауль Кастро Рус,
Куба Республикаси Давлат Кенгаши
ва Вазирлар Кенгашининг Раиси

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири, мудофаа вазири – Хани ал-Мулки

Европарламент депутати, "Европа Иттифоқи – Ўзбекистон" парламент ҳамкорлиги бўйича делегация раҳбари ўринбосари – Улрике Мюллер

“Эйрбас Хеликоптэрс” компаниясининг катта вице-президенти, Европа бўйича раҳбари – Оливьер Мишалон

Япония Демократик партияси президенти, Парламент маслаҳатчилар палатаси депутати – Ренхо

"Комейто" партияси президенти (Япония) – Нацуо Ямагучи

"НЕК" корпорацияси директорлар кенгаши раиси – Нобухиро Эндо

"Инжиниринг Доберсек" компанияси бош директори – Инг Альбин Доберсек

Швейцариянинг "Юрэйжа хат" тиббиёт фонди президенти – Паул Фогт

"АМКОДОР" холдинги директорлар кенгаши раиси – Александр Шакутин

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самимий қутловлар