Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд давлат университети мутасаддилари Қўшработ туманида боғ барпо этишди.

Мазкур боғ Қўшработ тумани Ўрозмат ва Қоратош қишлоқлари йўлининг икки тарафида  яратилди. Умумий майдони 4 гектарни ташкил этувчи боғга 1500 тупга яқин кўчат ўтқазилди.

– Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Бунинг учун етти ёшдан етмиш ёшгача ҳаммада экологик маданият шаклланиши, фарзандларимизга оила ва таълим даргоҳларида экологик тарбия берилиши шарт ва зарур, – дейди Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов.

 – Қўшработ туманида боғ яратиш лойиҳасини изчил давом эттирамиз. Нафақат Қўшработ, балки Нуробод, Каттақўрғон ва бошқа туманларда ҳам Самарқанд давлат университети боғлари пайдо бўлади.

Ўз навбатида, Самарқанд вилоятининг табиий-жуғрофий шароитидан келиб чиқиб, қаерда қандай кўчатлар ўтқазиш, уларнинг парвариши бўйича ҳам амалий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

СамДУ агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани Тошпўлат Ражабовнинг таъкидлашича, мазкур боғнинг яратилиши нафақат экологик муаммоларни, балки мазкур ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам ҳал қилишга ёрдам беради. Бир километр масофага экилаётган мевали боғда синовдан ўтган, «Юбилей Навоий» ўрик нави экилмоқда.

– Университет жамоаси Қўшработда боғ барпо этиши ҳақида эшитганимда, бошида ишонмадим. Бу ернинг шароитига чидашни ўзи бўлмайди. Боғ экилаётган ҳудуд Самарқанд шаҳридан деярли 150 километр узоқликда жойлашган. Қолаверса, сув ва суғориш жуда қийин муаммо. Шунга қарамасдан Самарқанд давлат университети олимлари жуда катта савобли ишга қўл уришди. Биз бундан жуда хурсандмиз. Домлаларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бутун қўшработликлар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман, – дейди Қўшработ тумани ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев.

Таъкидлаш керакки, Самарқанд давлат университети олимлари ўзлари етиштириб экаётган кўчат сирларини маҳаллий аҳоли билан баҳам кўраётгани алоҳида эътирофга лойиқ. Бу келгусидаги деҳқончилик ва боғдорчилик ишларини тўғри йўлга қўйишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА, Шавкат АКРАМОВ (сурат).

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ Қўшработ туманида боғ яратди