Бундан маълум бўладики, ўша даврдаги Самарқандда “Мадорис” – мадрасалар кўп сонли бўлган.

Таълим тарихи мусулмон ренессансининг таниқли тадқиқотчиларидан бири Адам Мецнинг маълумотига кўра, ислом мамлакатларидаги энг биринчи билим масканлари – мадрасалар IX-X асрларда Шарқнинг йирик маданий марказлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро, Балх ва Нишопурда пайдо бўлган.

Самарқандда бундай мадраса ва мадрасайи олияларнииг майдонга келишида асосий омиллардан бири ислом цивилизациясининг етук мутахассисларга бўлган катта эҳтиёжи бўлса, иккинчиси, унинг ўша давр маданий, илмий, иқтисодий ва тижоратда тутган катта ўрнида ҳам эди. X аср муаллифлари қайд этишларига кўра, ўша даврдаги бутун Шарқда Самарқанднинг мавқеи ниҳоятда баланд булган. 982-983 йилларда ёзилган, муаллифи номаълум “Ҳудуд ал-олам” номли жуғрофий асарда Самарқанднинг катта ва обод шаҳарлиги, унда бутун жаҳонда тижоратчилар тўпланиши ва бу ерда ишлаб чиқарилган қоғоз турли томонларга олиб кетилганлиги таъкидланади.

X аср бошларида Сомонийлар даврида вазирлик лавозимида ишлаган Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад Жайҳоний (ваф. 941 й.) ўзининг “Ашкол ал-олам" номли араб тилида ёзган асарида Самарқанд аҳлининг доимий одоби работлар қуриш, хайриялар бериш, масжид ва мадрасаларга вақф сифатида мол-давлатларини сарф этишдан иборат эканлигини қайд этади. Бундан маълум бўладики, ўша даврдаги Самарқандда “Мадорис” – мадрасалар кўп сонли бўлган.

Мадрасаларда ўзига хос кутубхоналар бўлиб, уларда ўқув жараёни, илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган қўлёзма манбалар мавжуд бўлган. Шунинг натижасида ўша даврдаги илмий-маданий ва адабий ҳаётнинг ҳолати, ундаги аллома ва шоирларнинг илмий-адабий мероси ана шу мадрасалар фаолиятининг ҳосиласи -маҳсули сифатида намоён бўлади.

“Ғиёс ул-луғат” да мадраса дарс ўқиш жойи тарзида изоҳланса, 1871 йилда Л.Будагов томонидан тузилган туркий сўзлар луғатида “мадраса” - гимназия, олий ўқув юрти, масжид қошидаги семинария тарзида изоҳланиб, мадрасайи улум-университет, деб шарҳланади.

Олий таълим даргоҳи ўрта махсус билим юртлари мадрасалардан фарқ қилиб, таълимнинг олий босқичи мадрасайи улум деб аталган. Улар хозирги университет мақомида “Мадрасайи улум”, “Мадрасайи олия” – деб ҳам аталган ва олий таълим муассасаси сифатида ўз замонининг университети мақомида бўлган.

Манбалардаги маълумотларга кўра, X асрнинг охирига келиб Самарқандда 17 та мадраса бўлган. Булар орасида мадрасайи олия мақомига эга бўлган мадрасалар ҳам мавжуд бўлган. Шаҳарда мадрасаларнинг сони XI-XII асрларда ва XIII аср бошида орта боради ва уларнинг фаолияти ҳам ривожланади, XII-XIV асрлар – мўғул истилоси даврида аксарият мадрасалар хароб ҳолга келтирилиб, йўқ қилинди, фаолияти тўхтатилди.

Маълумки, соҳибқирон Амир Темур даврида оламшумул ноёб миллий маданий юксалиш жараёни – Ренессанс юз берди, натижада салтанат пойтахти Самарқанд маданий санъат ва илм фан тараққий этган марказга айланди. Саъдиддин Масъуд Тафтазоний, Саййид Журжоний, Салоҳиддин Мусо Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший каби кейинчалик машҳур бўлиб кетган олимлар илм истаб бу шаҳарга келдилар. Мадраса қурилишида “муҳандислар султони” деган фахрли унвон соҳиби мавлоно Ғиёсиддин Жамшид Кошийнинг (1385-1430) хизматлари бениҳоя катта.

Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда, хусусан, пойтахт Самарқандда фан ва маданиятнинг янгидан туғилиши Амир Темур ва унинг набиралари Муҳаммад Султон ва Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ. Соҳибқирон Амир Темур Самарқандни пойтахт сифатида танлаганидан сўнг унинг ҳар жиҳатдан мукаммал ва намунали бўлишига алоҳида эътибор қаратган. Бу ҳол таълим тизими муассасаларидан бўлмиш мадраса ва мадрасайи олияларни қуриш, уларни етук алломалар, мударрислар билан таъминлаш ишида ҳам яққол кўзга ташланади. 

Шу даврда Амир Темурнинг амирларидан Идику Барлос, Шоҳмалик, Ферузшоҳ, малика Сароймулкхоним – Бибихоним ва набиралари Муҳаммад Султонлар томонидан қатор мадрасалар, жумладан, мадрасайи олиялар қурдирилган. Кейинчалик бу фаолиятни Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек кенг кўламда ривожлантирди, жаҳонга машҳур илмий кашфиётларни майдонга келтирган мадрасайи олия ва расадхона мажмуасини бунёд этди. Муҳаммад Султоннинг Амир Темур мақбараси комплексига кирган мадрасаси 1398-1401 йилда қурилган, Мирзо Улуғбекнинг мадрасайи олияси 1417-1420 йилларда Регистонда ва иккинчи мадрасаси ундан бироз кейин Амир Темур мақбарасида, Муҳаммад Султон мадрасасининг қаршисида (ўнг тарафида) қурилган. Мирзо Улуғбек таъсис этган биринчи мадрасайи олиянинг фаолияти қурилганидан то 1918 йилгача давом этган.

Самарқандда – Регистонда қурилган мажмуа ўз кўлами, салоҳияти ва мадрасайи олиялиги билан жуда тез Шарқда машҳур бўлган. У бошқа мадрасайи олиялардан ўқитиш тизимининг мукаммаллиги, илмий ишларнинг кўлами ва оламшумуллиги, дунёвий дарсларнинг кўплиги ва олимларининг машҳурлиги билан фарқ қиларди. Шунингдек, Мирзо Улуғбекнинг Самарқандда қурдирган мадрасайи олиясининг бетакрор ва нодирлиги унинг қошида қурулган расадхонаси ва пештоқига етти иқлим харитаси чизилган улуғвор меъморий обидаси ҳамдир.

XVI аср охири XVII асрнинг бошларида Самарқанд тарихи ҳақида маълумот берган Роқим Самарқандийнинг “Тарихи касира”сида ёзилишича, мадраса ўз фаолиятини кейинчалик ҳам давом эттирган. XVII асрнинг охири – XVIII асрнинг биринчи ярмида Самарқандда содир бўлган харобалик туфайли бу мадраса бир муддат ўз фаолиятини тўхтатади.

XVIII асрнинг охири – ХIХ асрнинг бошларида амир Шоҳмурод Мирзо Улуғбек мадрасасининг фаолият олиб боришига шароит яратади. Шундан сўнг у XX асрнинг 20 йилларига қадар фаолият кўрсатган. Афсуски, 1918 йилда большевиклар ҳукуматининг қарори билан Самарқанддаги барча мадрасалар фаолияти тўхтатилди.

XX асрда Совет ҳукумати Самарқанднинг қадимги илмий ва маданий салоҳиятини ва Маҳмудхужа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдуррауф Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби зиёлиларнинг матбуотда тўхтовсиз чиқишларини эътиборга олган ҳолда республика пойтахти Самарқандда 1924 йили икки йиллик педагогик йўналишдаги олий ўқув юртини очиш ҳақида қарор қабул қилинади. 

Мадраса талабалари ва мударрислари ушбу олий таълим масканларига жалб килинди. Шундай қилиб, XX асрда янги шакл ва мазмунда Улуғбек мадрасайи олиясининг хақиқий вориси бўлмиш Самарқанд Давлат университетининг қайтадан шаклланишига асос яратилди. Шундан сўнг, Самарқандда 1927 йил Олий Педагогика институти майдонга келиб, кейинчалик, 1930 йили Самарқанд Олий Педагогика академияси деб аталди, 1933 йили у Ўзбек Давлат университети ва 1960 йилдан Самарқанд Давлат университетга айлантирилди.

Ҳозирги кунда Самарқанд Давлат университети Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг бевосита вориси бўлиб, унинг таъсис этилиш тарихи ҳам 1420 йилга Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг таъсис этилиш санасига бориб тақалади. Бу Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарларда аввалдан мавжуд бўлган мадрасайи олиялар ва уларнинг ворислари бўлмиш университетларга ҳам тааллуқлидир.

Олий таълим муассасалари тарихини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва ёритиш орқали тарихий хақиқатни тиклаш мустақиллик даврининг энг улуғ неъматларидан биридир.

Дилором ЮСУПОВА
Ўз ФА Шарқшунослик институти
етакчи илмий ходими, т.ф.д., проф., академик

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ 600 ёшда: тарих ва ҳақиқат