Самарқанд – мўъжизавий шаҳар, дунё сайқали. Дунёга илм-маърифат тарқатишга беқиёс ҳисса қўшган шаҳар.

«Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» илдамлаётган Ўзбекистонда кейинги уч йилда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби ўтмишимизга, тарихимизга янгича қараш пайдо бўлди. Беш йил олдин тарқатиб юборилган бир неча илмий текшириш институтлари қайтадан тикланди. Президентимизнинг шарқшунос мутахассислар тайёрлаш тўғрисидаги қарори барча зиёлилар кўнглидаги иш бўлди.

Гулистон давлат университетида 1994 йил 14 мартда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишлаб Республика илмий-назарий анжумани ўтказилган. ЮНEСКО қарорида улуғ мутафаккир, астроном, тарихчи олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейини бутун дунёда ўтказиш кўрсатилган эди. Чунки, Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд бутун дунёнинг маънавият, маърифат марказига айланган эди.

Мирзо Улуғбек астроном олим бўлганлиги учун ҳам Самарқандда бир неча аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанларга ихтисослашган, фиқҳшуносликка оид мадрасалар фаолият кўрсатганлиги манбалардан маълум. Мирзо Улуғбек академияси бутун дунё илм-фанига катта ҳисса қўшганлиги учун ҳам кўплаб мамлакатлардаги машҳур олимлар Самарқандга келган. Мирзо Улуғбек академиясида фаолият олиб борган. Мирзо Улуғбек олимларни илмий иш олиб боришлари учун моддий ва маънавий жиҳатдан шароитлар яратиб берган. Ёш олимларни илмий иш олиб боришларига имкониятлар яратилган.

Араб олими Ибн Холдун (1332-1406) «Муқаддима» асарида Мовароуннаҳрда илм-фанни тараққий этишида ҳам Мирзо Улуғбекдек дунёга машҳур олимни етишиб чиқишида Самарқанд илмий муҳитини аҳамияти катта бўлганлигини таъкидлаган.

Мирзо Улуғбек академиясида илоҳий фанлар билан бир қаторда риёзиёт, ҳандаса, мантиқ, фалсафа, ахлоқ, астрономия ва бошқа кўплаб фанлар билан шуғулланилган ва ўқитилган. Мирзо Улуғбек ўзга мамлакатларда машҳур бўлган олимларни Самарқандга олиб келтирган. Масалан: Саадиддин бин Умар Тафтазоний (1322-1392), Али бин Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (1339-1413), Қозизода Румий (1350-1437), Муҳаммад Ҳавофий каби олимлар Мирзо Улуғбек академиясида дарс берган. Уларнинг илм-фанга қўшган илмий мерослари ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Ўз даврининг улуғ олими, тарихчи, тазкирашунос Зайниддин ибн Абдужалил Восифий (1486-1566)нинг «Бадое ул-вақоэъ» («Гўзал воқеалар») асарида Мирзо Улуғбекнинг Самарқандда қурдирган мадрасайи олияси ҳақида қимматли, қизиқарли маълумотлар келтирилган.

Профессорлар Р.Холмуродов ва М.Муҳиддиновлар таклифларига қўшилган ҳолда Самарқанд давлат университетини ҳақиқатан ҳам Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг вориси деган фикрларини тўғри деб ҳисоблайман. Самарқанд давлат университети ҳақиқатан ҳам улуғ бобомиз, илм-фан фидойиси Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг вориси ҳисобланади.

Ўзбекистонда 1918 йилдан олий маълумот берилганми? Асло йўқ. Чунки 1420 йилда ташкил топган Мирзо Улуғбек мадрасасида ёшларга маълумот, билим берилган. Демак, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ташкил топганига 600 йил тўлмоқда дейилиши – бу бутун мамлакатимиз зиёлиларини ғурурлантиради.

Бизнинг боболаримиз беш, олтита тилни мукаммал билган. Ўнлаб фанлар бўйича дарсликлар яратган. Ҳусусан Камолиддин Ҳусайин Воиз Кошифий йигирмадан ортиқ табиий, аниқ, гуманитар фанлар – математика, кимё, астрономия, геометрия, тарих, адабиётшунослик, ахлоқ, нафосат кабиларга оид дарсликлар яратган. Ҳусайин Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи Мухсиний», «Ахлоқи Карим», «Футувватномаи султоний», «Анвари Суҳайлий», «Тафсири Ҳусайний», «Тухфат ул-Саловат» каби асарлари бутун Мовароуннаҳрдаги барча мадрасаларда дарслик, қўлланма сифатида фойдаланилган.

Самарқандлик улуғ аллома Имом Мансур Мотуридий: «Аждоднинг қадрини эъзозла», «Қуролингни илмдан яса», «Мартабаю иззатни илмдан изла», «Ўрган ва ўзгаларга ўргат», «Тўғри йўлнинг очқуси илмдир» деган пурҳикмат гапларига амал қилсак, ўйлайманки Ўзбекистон жаҳондаги энг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олади. Илм-фан тараққиёт таянчидир.

Самарқанд давлат университети Мирзо Улуғбек академиясининг вориси деб қаралиши ва илм-фан маскани Ўзбекистонда ташкил этилганлигининг 600 йиллигини нишонланиши – бу нафақат хурсандчилик, ўтмишимизга ҳурмат билан қараш, аждодларимиз хотирасига эъзоздир.

Равшанбек МАҲМУДОВ,
Гулистон давлат университети профессори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СамДУ – 600 ЁШДА