Яқинда 2021/2022 ўқув йили учун 383 нафар талаба Президент ҳамда номли давлат стипендиялари соҳиби бўлгани ҳақида хабар берилди.

Улар орасида Самарқанддаги олий ўқув юртларининг ўттиз нафардан ортиқ талабалари ҳам бор. 

Жумладан, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 10 нафар талабасига ана шундай шараф насиб этди.

– Университетимизнинг агробиотехнологиялар ва озиқ овқат хавфсизлиги факультети талабаси Воҳид Лапасов ҳар бир йигит-қиз орзу қиладиган – Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳибига айланди, – дейди Самарқанд давлат университети иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Шерзод Холиқулов. – Спорт фаолияти ва санъат факультети 3-босқич талабаси Валентина Шанк Ислом Каримов номли давлат стипендияси совриндори бўлди. Улуғбек номли давлат стипендияси эса университетнинг икки талабасига – математика факультетидан Давлатжон Камолиддинов ва рақамли технологиялар факультетидан Отабек Эсановга насиб этди.

 Эътиборли томони, турли факультетларда таҳсил олаётган 6 нафар талабамиз Навоий номли давлат стипендияси совриндорлари қаторида эътироф этилди. Албатта, бу ютуқлар аввало, талабаларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Уларнинг илмий фаолият билан шуғулланишлари учун ёки давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида меҳнат қилишларида катта ёрдам беради. Биринчи имтиёз – энди магистратура босқичига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Юртимизда илм қадрланаётган, ўз соҳасининг билимли, етук мутахассисларига талаб ошиб бораётган пайтда ёш йигит-қизларнинг бу муваффақияти уларнинг келгусидаги фаолиятларида мустаҳкам пойдевор бўлади.

 – Спорт фаолияти ва санъат факультети 3-босқич талабаси Валентина Шанк Ислом Каримов номли давлат стипендияси совриндори бўлди. Улуғбек номли давлат стипендияси эса университетнинг икки талабасига – математика факультетидан Давлатжон Камолиддинов ва рақамли технологиялар факультетидан Отабек Эсановга насиб этди. Эътиборли томони, турли факультетларда таҳсил олаётган 6 нафар талабамиз Навоий номли давлат стипендияси совриндорлари қаторида эътироф этилди.

 Албатта, бу ютуқлар аввало, талабаларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Уларнинг илмий фаолият билан шуғулланишлари учун ёки давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида меҳнат қилишларида катта ёрдам беради. Биринчи имтиёз – энди магистратура босқичига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Юртимизда илм қадрланаётган, ўз соҳасининг билимли, етук мутахассисларига талаб ошиб бораётган пайтда ёш йигит-қизларнинг бу муваффақияти уларнинг келгусидаги фаолиятларида мустаҳкам пойдевор бўлади.

Университетнинг илмсевар ва иқтидорли талабаларидан бири, Каттақўрғон туманида туғилиб ўсган Отабек Эсонов 19 ёшида нуфузли давлат стипендиати бўлди.

– Беш ёшимда мактабга борганман ва 16 ёшимда Каттақўрғондаги 34-мактабни битириб, IT соҳасига қизиқишим туфайли Самарқанд давлат университетининг рақамли технологиялар факультетига ҳужжат топширгандим, – дейди Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети 3-босқич талабаси, Улуғбек номли давлат стипендияси соҳиби Отабек Эсанов. – Давлат гранти асосида ўқишга кирдим ва бутун эътиборимни аъло баҳоларга ўқишга қаратдим. Афсуски, биринчи курсни битиришимиз арафасида, яъни 2020 йил март ойида карантин элон қилингач, масофадан туриб ўқидик. Лекин бундан ҳам унумли фойдаландик. 

Шахсан мен ўқиш билан бирга уйда ўтириб, дастурлашни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилдим. Анча-мунча тажриба тўплаб, ўзим дастурлар ярата бошладим. Кейин курсдошларим ва бошқа дастурчи дўстларим билан халқаро танлов ва лойиҳаларда қатнашдик. Бугун ҳаётимизни, ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар куни бир янгилик, янги лойиҳа, дастур ишлаб чиқилади. Улардан хабардор бўлиб борсангиз, уларга қизиқсангиз ўзингиз ҳам нимадир яратишингиз мумкин. Акс ҳолда ортда қолиб кетасиз ва кейин уларни ўзлаштириш қийин бўлади. Шунинг учун доим ўқиш, изланиш билан банд бўламан. Устозим, илмий раҳбарим Файзулла Назаров йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳат бериб борадилар.

Отабек дастурлаш бўйича республика олимпиадалари ва халқаро танловларда фаол иштирок этади. Бу борада бир қатор муваффақиятларга ҳам эришган. Ўзи сингари дастурчи дўстларидан иборат жамоа билан билан бирга ўтган йил МДҲ давлатлари олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган танловда қатнашиб, учинчи ўринни эгаллади. “Бизга озгина тажриба етишмади, келгусида албатта, ғолиб бўламиз” дейди у.

– Келгусида дастурлаш бўйича ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман, – дейди Отабек Эсонов. – Бунинг учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаганман, фирлансерлик фаолияти билан шуғулланяпман. Ҳар ойда битта-иккита дастур яратиб бераман. Лекин бу пул топишга қизиқиб, ўқишни ташлаб қўйди, дегани эмас. Мен учун биринчи навбатда ўқиш, назария. Кейин эса амалиёт. Икковини баравар олиб боришга ҳаракат қиламан. Ўзим билганларим, ўрганганларимни бошқа тенгдошларимга, қуйи курс талабаларига ўргатиш мақсадида факультетда дастурчилар тўгараги очганмиз. Ҳафтада икки кун машғулотлар ўтамиз. Қизиқувчилар анча кўпайиб қолди. Улуғбек номидаги давлат стипендияси совриндори бўлганимдан устозларим, ота-онам жуда хурсанд бўлдилар. Уларга муносиб бўлсам, ишончларини оқласам ўзимни энг бахтиёр фарзанд деб биламан.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик стипендиатлар сири нимада?