Давлатимиз раҳбарининг “Буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш лозимлиги таъкидланган.

Бу эса филология илми ва навоийшунослик, хусусан, адабий таъсир, қиёсий адабиётшунослик, матншунослик ва таржима масалалари билан шуғулланаётган тадқиқотчилар зиммасига жаҳоннинг илғор технологиялари, назарий ғояларига ҳамоҳанг илмий тадқиқотларни амалга ошириш вазифасини юклайди.

Шундан келиб чиқиб, Самарқанд давлат университети профессори И.Мирзаев ташаббуси ва бош муҳаррирлиги ҳамда Tadqiqot.uz сайти ҳамкорлигида “Aлишер Навоий” халқаро журнали таъсис этилди.

Самарқанд давлат университети доценти Р.Рузманованинг маълум қилишича, журналда навоийшунослик, шоир адабий меросининг умумжаҳон тамаддунида тутган ўрни ва адабий таъсир масалалари ёритиб борилади. Журнали Америка Қўшма штатларининг Crossref.org тизимига киритилган ҳамда ҳар бир мақолага рақам берилади.

Аллома таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан журналнинг 1-сони эълон қилинди. Унда юртимиз ва хорижлик навоийшунос олимлар – профессор И.Мирзаев, М.Муҳиддинов, Ҳ.Дадабоев, М.Холбеков, Қ.Содиқов, И.Ҳаққул, Д.Салоҳий, Н.Жабборов, У.Жўрақулов, A.Эркинов, Д.Юсупова, Танжу Сейҳан, Олмос Улвий Биннатова, Маре Тоунтант, Aмир Немати Лимаъининг буюк шоир ижодининг долзарб масалаларига бағишланган мақолалари берилди.

Ушбу халқаро электрон илмий журналга мақолалар ўзбек, рус, инглиз, француз, турк, тожик каби тилларда қабул қилинади ва нашр жаҳоннинг турли мамлакатларида амалга оширилаётган навоийшуносликка оид тадқиқотларни ёритиб боришга мўлжалланган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик олимлар ташаббуси билан “Aлишер Навоий” халқаро журнали таъсис этилди