Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Хусеновлар оиласи халқимизга хос бўлган бағрикенлик қилди. Улар Самарқанд шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйининг 6 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олди. Энди бу болалар ушбу оила бағрида улғаяди.
Миллий гвардия вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилдан йўлга қўйилган янги тизим бўйича вилоят бўйича 24 нафар болажонлар ўз ота-онаси бағрига қайтарилган. 17 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси оила шароитида таълим-тарбия олиш учун оилаларга берилган эди.
Яқинда вилоятнинг Оқдарё тумани ва Самарқанд шаҳрида илк оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, 1-Меҳрибонлик уйининг 10 нафар тарбияланувчилари мазкур оилаларга берилганди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА