Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Ушбу тадбирлар чоғида вилоятнинг шаҳарларидан биридаги тиббиёт бирлашмаси фельдшери А.Э. маҳаллий фуқарони ҳамширалик лавозимига ишга жойлаштириш эвазига ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, 400 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликдаги яна бир тезкор тадбирда туманлардан биридаги тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири Б.Я. маҳаллий фуқарони ҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ундан 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда, мансабдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА.