Давлат хавфсизик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда бир нечта ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Хусусан, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Миллий гвардия вилоят бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Иштихон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган М.Х. ва 1980 йилда туғилган Ж.А. фермер хўжалигига тегишли бўлган 8,5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога 84 миллион сўмга сотишга келишиб, келишилган пул маблағларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Департамент ходимлари билан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар – 1988 йилда туғилган Р.Х. ва 1972 йилда туғилган Х.Ф. Самарқанд шаҳри ҳудудида ўзларига тегишли бўлган масъулияти чекланган жамиятга қарашли, Хитой технологияси асосида иссиқҳона қуриш учун ажратилган 0,50 гектар суғориладиган ер майдонини маҳаллий фуқарога 60 минг АҚШ долларга сотишга келишиб, келишилган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар – 1982 йилда туғилган С.С. ва 1976 йилда туғилган С.Ш. маҳаллий фуқарога совун маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил қилиш учун ўзларига тегишли фермер хужалиги худудидан 1,2 гектар ер майдонини 87 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 83 минг долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда бу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди