2021 йил 2 февраль куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Бойтуп маҳалласи Солпи қишлоғида яшовчи фуқаро А.Б. тезкор тадбирга жалб қилинган “Х” исмли шахсга олти дона “НГМК САЯНИТ-П 36 мм” номли портловчи моддаларни 1 миллион сўмга сотаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, ушбу фуқаро унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериб, жиноят иши қўзғатмаслик ҳамда уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига ИИБ ходимига 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ИИБ ходими фуқарога пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай, А.Б. кейинроқ пулни олиб келишини айтган.

Ҳолат юзасидан ИИБ ходими бошқарма бошлиғининг номига билдирги билан мурожаат қилган.

Билдиргига асосан 2021 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилоят бўйича бўлими ходимлари ва Қўшработ тумани прокуратураси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро А.Б. ИИБ ходимининг хизмат хонасида ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича ишни ижобий томонга ҳал қилиш ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти  

ИИБ Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган яна бир фуқарога жиноят иши очилди