Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида Иштихон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Р.М. “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик оқимининг ғоявий раҳнамоси, Қирғизистон фуқароси Маҳмуд Абдулмўмин билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан мазкур диний эктремистик ташкилот ғояларини интернет фойдаланувчилари орасида фаол тарғиб қилгани аниқланди ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилди.
Навбатдаги ҳолатларда Оқдарё тумани Лойиш шахарчасида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган Б.Ж. ҳамда Ургут тумани Ўроқбойжар қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Х.С. “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келганликлари фош этилиб, улар қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА