Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Тўхтамишев ва 1955 йилда туғилган Т.Аминовга нисбатан хукм ўқилди.

Суд материалларига кўра, ушбу шахслар 2021 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳар Ўртахўжасоат маҳалласи ҳудудида катта миқдорда опий гиҳёвандлик воситасини ноқонуний савдоси билан шуғулланиш пайтида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Юқоридаги шахслар Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан айбли деб топилиб, Ш.Тўхтамишевга 6 йил, Т.Аминовга эса 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларида туғилган 7 нафар шахс - Ф.Кадиров, Ф.Қодиров, М.Шодиев, З.Шодиев, С.Турақулов, Д.Махкамов, Т.Бобораҳмадовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Ушбу шахслар мамлакатимизга контрабанда йўллари билан олиб кирилган 5 минг дона “Трамадол 50 мг” психотроп воситасини 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Инсонга кучли таъсир қилувчи гиҳёвандлик воситаси тарқатувчиларига нисбатан 11 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган шахсларга хукм ўқилди