Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдаги сессиясида шундай қарорга келинди.

Бунга Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан санитария жиҳатдан тозалаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинганлиги ва тегишли ташкилотларнинг хулосалари асос бўлгани қайд этилди.  

Эндиликда маиший чиқинди учун Самарқанд шаҳри ва тумани аҳолиси бир ойда бир киши учун 5600 сўм, бошқа туман ва шаҳарлар аҳолиси эса 4624 сўмдан тўлайди.  Шу пайтгача бу миқдор Самарқанд шаҳри ва туманида 5000 сўм, вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларда эса 4129 сўм эди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда чиқинди учун тўлов тарифлари ошмоқда