Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Самарқанд вилоятига хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, янги туризм инфратузилмаси объектлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, янгидан модернизация қилинган Самарқанд халқаро аэропортида хорижий авиаташувчи компаниялар учун барча имкониятларни яратиш, ҳудуднинг транспорт-логистика тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва диверсификация қилиш мақсадида:

1. 2021 йил 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Испания Қироллигининг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 24-сессиясида 2023 йилда Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасининг:

республика ҳудудларида ва хорижий мамлакатларда Самарқанднинг туризм салоҳияти ҳамда Самарқанд халқаро аэропорти (кейинги ўринларда – Аэропорт) имкониятларини намойиш этувчи “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш;

Самарқанд вилоятини авиа, темир йўл ва автомобиль транспорти билан боғланган ҳамда Аэропортни республика ҳудудлари билан боғлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантириш;

Аэропортда хорижий авиаташувчилар учун муқобил жойлаштириш (базировка) тизимини жорий қилиш;

Самарқанд вилоятидаги туристик объектларнинг фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Аэропортда:

2030 йил 1 январга қадар хорижий авиакомпанияларнинг парвозларини амалга ошириш учун Аэропортни бошқариш бўйича хусусий шерик (кейинги ўринларда – хусусий шерик) ҳам рухсатнома олиш учун Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига илтимоснома билан мурожаат қилади;

учиш учун рухсатномани бериш масаласи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан авиақатновларни амалга ошириш учун хорижий авиакомпаниялар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб кўпи билан 96 соат давомида, чартер парвозлар учун эса 24 соат давомида кўриб чиқилади;

туристларга хизмат кўрсатиш учун туризм ахборот марказлари ташкил этилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5100-сон қарори 12-банди қоидалари хусусий шерикка ҳам татбиқ этилади;

в) 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан 4 юлдузли ва ундан юқори тоифага эга бўлган меҳмонхонани ташкил қилиш ва/ёки фаолиятини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, махсус техникалар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, хомашё ва материаллар, ўсимликлар, мебель, инвентарлар ва бошқа зарур бўлган товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;

Самарқанд туристик маркази ҳудудида объектларни қуриш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

4. Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилсин.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари хулосалари асосида Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманларида туристик зона чегараларини белгилаш тавсия этилсин.

5. Туризм ва маданий мерос вазирлиги уч ой муддатда:

2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини (кейинги ўринларда – Бош Ассамблея 25-сессияси) юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишни;

“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан келишув асосида Бош Ассамблея 25-сессиясининг логотипини ишлаб чиқишни;

2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тадбирлар ва анжуманлар графигини ҳамда 2024 йилда Хива шаҳри “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” ҳамда Шаҳрисабз шаҳри “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақомини олганлиги муносабати билан ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилансинки:

Бош Ассамблея 25-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;

“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва Бош Ассамблея 25-сессиясининг логотипини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Аirports” АЖ билан биргаликда 2023 йилнинг биринчи чорагида ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форумининг ўтказилишини таъминласин.

7. “Uzbekistan Аirports” АЖ хусусий шерик билан биргаликда бир ҳафта муддатда слотларни тасдиқлаш тўғрисидаги регламентни ишлаб чиқиб, тасдиқласин. Бунда, авиакомпанияларнинг парвозларни амалга оширишни режалаштириш учун аризалари (сўровлари) “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан хусусий шерик билан келишилгандан сўнг ваколатли органга тақдим этилиши тартиби назарда тутилсин.

8. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларини ташкил этишни таъминласин.

9. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд туристик маркази ҳудудида музейлар, галереялар, маданий-томоша ҳамда маданий-маърифий ташкилотлар ҳамда туристларни жалб қиладиган бошқа кўнгилочар ва спорт масканларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.

10. Транспорт вазирлиги:

а) 2023 йил 1 сентябрга қадар тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларни жалб қилган ҳолда шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобус (микроавтобус) қатновларини ахборот технологиялари орқали йўлга қўйишга қаратилган тизимни яратсин. Бунда, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобус (микроавтобус) қатновлари тизимида:

чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби;

аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича автобусларнинг ўз вақтида ҳаракатланаётганини мониторинг қилиш мақсадида автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформани яратиш назарда тутилсин;

б) “Uzbekistan airways” АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар юридик шахслар томонидан шахсий кабинет орқали гуруҳ йўл ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда мобил иловалар орқали чипталар мавжудлигини кузатиш ва онлайн бронь қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда авиачипталар онлайн савдоси ҳажмини ошириш чораларини кўрсин;

в) “Uzbekistan Airports” АЖ ва хусусий шерик билан биргаликда Аэропортда авиаташувчилар учун муқобил жойлаштириш тизимини жорий қилиш чораларини кўрсин;

г) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда зиёрат туризмини ривожлантириш ва туристлар сонини мақсадли кўрсаткичларда белгиланган миқдорларга етказиш учун Индонезия, Малайзия, Япония, Бангладеш мамлакатларидан келаётган туристларни жалб этиш мақсадида хорижий ва учинчи давлат авиакомпаниялари томонидан халқаро аэропортларда жорий этилган “Очиқ осмон” режими доирасида авиапарвозларни амалга оширишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Транспорт вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда зиёрат туризми дастури бўйича хорижий авиакомпанияларни кенг жалб қилиш;

“Uzbekistan Airports” АЖ ва хусусий шерик билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар Аэропортда туризм ахборот марказини ташкил қилиш чораларини кўрсин.

12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (Ж.Ходжаев) икки ҳафта муддатда импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари учун белгиланган божхона тўловлари ставкаларини қайта кўриб чиқиб, таклиф киритсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

14. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Транспорт вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р.Маҳкамов, туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Б.Ибрагимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж.Раматов ва А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 31 декабрга қадар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 

2022 йил 24 декабрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида