Ўзбекистон ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Самарқандда ташкил этилган ўқув семинарда маълум қилинишича, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ўсимликларига турли касалликлар билан бирга ҳашоратлар ҳам хавф солмоқда.

Биргина 2021 йилда чигиртка тарқалган 25 минг 155 гектар майдонга кимёвий ишлов беришга тўғри келган. Жорий йилда эса вилоят ҳудудида 31 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши хавфи борлиги башорат қилинмоқда ва албатта, бунга қарши курашиш чоралари ҳам белгиланган, – дейди агентликнинг чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳудойқулов. – Дунё бўйича чигиртканинг 1800 дан ортиқ оиласи, 10 мингга яқин тури аниқланган. МДҲ мамлакатларида эса бу ҳашоратнинг 500 дан ортиқ, Ўзбекистонда 200 та тури аниқланган бўлиб, шулардан 10-12 та тури қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларига хавф туғдиради. Агар чигирткалар ёппасига ёпирилса юз гектарлаб майдонлардаги экинларни жуда оз муддатда кемириб йўқ қилади. Шунинг учун юртимизда бу офатга қарши самарали курашиш чоралари кўрилмоқда.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилоятидаги 31 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши мумкин