Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Раҳмат Маматов 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган.
Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар идораларида масъул вазифаларда ишлаган. Хоразм, Фарғона вилоятлари ички ишлар бошқармаларига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири бўлган.
2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА