Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида Ҳайдаров Жамшид Темурович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу вазифага Ж.Ҳайдаров тайинланишини айтганди.
Шу пайтга қадар ҳам “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дерекциясига раҳбарлик қилиб келган Жамшид Ҳайдаров 1975 йилда таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА