Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруғига биноан, Раимжанов Алишер Абубакирович Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
А.Раимжанов шу пайтга қадар турли давлат ташкилотларида фаолият юритиб, 2018 йилдан бугунга қадар Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
ЎзА