Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мазкур йиғилишда иштирок этиш учун Самарқандга Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан етиб келди.

Шунингдек, саммитда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрда ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашувида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Фаол ишбилармонлик алоқалари самарали натижалар бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ҳамда логистика соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар яратиш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.

Гуманитар алмашинув дастурларини, энг аввало, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг тадбирларга бой дастури доирасидаги иккинчи учрашувини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтказди.

Учрашувда давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларнинг кенгайиб бораётгани ўзбек ва озар халқларининг азалий дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Икки мамлакат етакчилари автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва нефть-кимё тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини тезлаштиришга интилишларини билдирдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ҳам учрашув ўтказди.

Икки давлат раҳбарлари яқин ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ва инвестициявий шерикликда амалга ошириладиган янги лойиҳалар, саноат кооперацияси дастурларини тезлаштириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ортишида самарали транспорт-логистика тизимини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Туркий давлатларнинг Самарқанд саммити доирасида мазкур мукофотни топшириш маросими бўлди.

Таъкидлаш жоизки, икки мамлакат раҳбарининг ҳам Имом Бухорий ҳазратларига ҳурмати жуда юқори. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аллома мақбараси ёнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис мактаби ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда 2017 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида айтганида, Туркия Президенти «бу юксак минбардан Имом Бухорий ҳазратларининг мўътабар номи биринчи марта янгради» дея мамнун бўлган эди.

Бу йил Президентимиз таклифига кўра, Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Бухорий» ордени таъсис этилди. Бу мукофот билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари тақдирланади.

– Ушбу олий орден Сизнинг ислом маърифатини кенг ёйиш, дунë миқёсида мусулмонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва бирдамлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни қарор топтириш, ёшларни эзгулик руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматларингизнинг муносиб эътирофидир, – деди Шавкат Мирзиёев маросимда.

Режеп Таййип Эрдоғанга мукофотни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

Туркия Президенти буюк муҳаддис номидаги орденни олишдан бениҳоят мамнун эканини билдирди.

– Ҳадис ва фиқҳ илмининг чўққиси бўлган Имом Бухорий номидаги бу қимматли мукофотни олишдан улкан шараф ва ғурур туяман. Шавкат Мирзиёевни илк таниган пайтларимдан буён Имом Бухорий меросидан намуналар келтириб сўзлагани учун менда қардошимга фарқли бир ҳурмат-муҳаббат пайдо бўлган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Самарқандда илм даргоҳлари қурилди, Туркия ва Ўзбекистон олимлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу орденни халқларимиз ўртасидаги азалий ва абадий қардошликнинг, ҳамма соҳада ривожланиб бораётган муносабатларимизнинг кучли рамзи сифатида қабул қиламан. Ўзим ва миллатим номидан бу юксак эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман, – деди Режеп Таййип Эрдоған.

Кечки пайт Туркий давлатлар етакчилари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрди.

Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

Самимий мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани таъкидланди.

Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” шиори остида ўтказилаётган саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, транспорт, инновациялар, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

Саммит доирасида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Хусусан, унинг асосий ҳужжати – Самарқанд декларациясини қабул қилиш кутилмоқда. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

Кеча Саммит тадбирлари доирасида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши, Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

З.ЖОНИБЕКОВ, Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд – туркий тамаддуннинг қадимий бешиги