Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда муҳокама этилаётган Самарқанд туманидаги Жўйисой маҳалласидаги ноодатий кўп қаватли бино ҳақида қурилиш соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

– Ушбу бино масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас, – дейди Самарқанд вилояти қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Саъдулла Зиёдуллаев. – Самарқанд тумани ҳокимлиги ва фуқаро 2015 йилдан буён судлашмоқда. Сабаб бино қурилишига рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган.

Қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномаси, архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас. Қурилиш давомида ҳам инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган, аммо фуқаро бу ишини давом эттирган. Мен ўзим яқинда шу бинонинг ичига кириб кўрдим. Тўққизинчи қаватгача чиқа олдим, ундан тепасига юрагим дов бермади. Тепа қаватлар шундоқ йўл устида ёки қўшнининг уйи тепасида турибди. Фуқаро лойиҳани японлар тайёрлаб берган деяпти. Лекин қурилишнинг ўз меъёрлари бор. Тағин фуқаро бинонинг ертўласи ва биринчи қаватидан музлатгич, икки, уч, тўртинчи қаватларидан савдо дўконлари, ундан юқорисидан меҳмонхона сифатида фойдаланмоқчи. Бу ҳеч бир меъёрга тўғри келмайди.

Куни кеча мазкур бино юзасидан қурилиш вазирлиги муносабат билдириб, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" акциядорлик жамияти ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилганда бино белгиланган меъёр ва техник талабларга жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетгани ўз тасдиғини топганини маълум қилганди.

Ғ.Ҳасанов, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд туманидаги бино қурилиш меъёрларига мос келмайди