"Самарқанд — Тошкент" йўналиши бўйича қўшимча “Афросиёб” йўловчи поезди йўлга қўйилади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 17, 18, 19 май кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
– 775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши, Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26,
– 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши, Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05да ҳаракатланади.
Маълумот ўрнида, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Ш.Маматуропова,
ЎзА