Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2019 йил май ойидан буён Самарқанд шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Бобурмирзо Облоқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Фазлиддин Каримович Умаров Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Ф.Умаров 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида ишлаган.
Сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов шаҳарда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ва янги ҳоким зиммасидаги вазифаларга тўхталди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА