Жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб “Самарқанд – Душанбе – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар бошланди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, рейслар юртимизнинг “Centrum Air” авиакомпанияси томонидан ҳар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Ташаббус Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳаво қатнови соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида жорий этилмоқда.



Маълумот ўрнида, 19 июлдан бошлаб “Centrum Air” “Тошкент – Душанбе – Тошкент” йўналиши бўйича ҳам ҳафтасига икки марта (чоршанба ва шанба) рейсларни амалга оширмоқда. Ушбу йўналишда шунингдек, “Somon Air” ва “Uzbekistan Airways” авиакомпаниялари учоқлари ҳам парвоз қилмоқда.
ЎзА