Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари мамлакатимиз ҳудудидан нақд кўринишдаги хорижий валютани ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олди.
Самарқанд туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Х.С. “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали декларацияда кўрсатилмаган 1 миллион 500 минг рубль (жами 235 миллион 500 минг сўм)ни олиб чиқишга уринганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди ва экспертизага юборилди.
Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА