Самарқанд шаҳридаги муз саройида таэквондо WТ бўйича "Samarkand Open" I халқаро турнири давом этмоқда. Мазкур мусобақада кадетлар, ўсмирлар ҳамда катталар ёш тоифасида баҳслар ташкил этилмоқда.
Унда Россия, Финляндия, Баҳрайн, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 1000 нафардан ортиқ таэквондочилар баҳслашмоқда.
Турнирнинг илк кунида ҳамюртларимиздан Тамирбек Отабеков, Султонбек Набиев, Артём Реут, Иброҳим Холматов, Богдан Хайрутдинов, Жаҳонгир Каримов, Сардор Турсинбоев, Никита Бибиков, Шабнам Муҳаммадова, Хушноза Мансурова, Робия Мирабзалова, Мардона Ҳусниддинова, Маржона Тоҳирова, Патрисия Хан, Раббония Русланова, Малика Шокирова, Дарина Саркиева каби ёш таэквондочиларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА