Самарқандлик моҳир ҳунарманд
Самарқанд шаҳрининг Даҳбедий маҳалласида яшовчи Феруза Абдураҳимова тикувчилик анъаналарини давом эттириб келаётган қўли гул ҳунармандлардан.
Самарқанд шаҳрининг Даҳбедий маҳалласида яшовчи Феруза Абдураҳимова тикувчилик анъаналарини давом эттириб келаётган қўли гул ҳунармандлардан.Етти йил аввал хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, тикув цехини ташкил этган. Айни пайтда цехда аёллар ва эркаклар учун шарқона услубдаги либослар тикилмоқда. Тадбиркор маҳалла хотин-қизларига ўз ҳунари сирларини ҳам ўргатиб келмоқда.