Самарқанд шаҳрида 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси минбаридан билдирилган ҳамда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича муҳим амалий қадамлардан бири бўлади. Маълумки, Марказий Осиёни осойишталик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айлантириш давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ташкилий қўмита маълумотига кўра, йирик халқаро тадбир ишида 500 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, МДҲ, Европа, Осиё ва Америка давлатларининг нуфузли расмий делегациялари, БМТ, ЕИ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар раҳбарияти, 100 га яқин таниқли халқаро экспертлар ва етакчи хорижий ОАВ вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус аъзолари қатнашади.

Форум дастурига мувофиқ, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Жиҳан Султаноглу, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимица, ЕХҲТ Бош котиби Томас Гремингер, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирокчиларга мурожаат қилади.

Шунингдек, конференцияда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Кёртис ва хорижий мамлакатларнинг бошқа расмий вакиллари сўзга чиқади.

Самарқанд конференцияси унинг иштирокчиларига минтақа хавфсизлиги ва тараққиётига доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш, уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш имкониятини яратиши кутилмоқда. Икки кун давом этадиган форум Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик суръатини оширишнинг аниқ йўналишлари, шунингдек, тараққиёт бўйича ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда мамлакатлар салоҳиятини юксалтиришга кўмаклашишда халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатларнинг ўрнини муҳокама қилиш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Марказий Осиё бўйича бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга доир