Кислород таъминоти яратилди. Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун энг малакали мутахассислар ишга жалб қилинди.

Самарқанд вилояти эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг бугун ўтказилган йиғилишида Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуасида COVID-19 ташхиси қуйилган беморларни даволаш учун 1080 ўринли махсус шифохона фаолият бошлагани маълум қилинди.

– Мазкур масканда коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш, касалликка чалинган беморларни даволаш учун барча шарт-шароит яратилиб, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди, – деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. 

photo_2020-08-11_20-30-10.jpg

– Етарли миқдорда сунъий нафар бериш ускуналари, лаборатория жиҳозлари келтирилди. Кислород таъминоти яратилди. Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун энг малакали мутахассислар ишга жалб қилинди. Мажмуада овоз билан тасвирга оладиган замонавий кузатув камералари ўрнатилди ва уларни интернет орқали мутахассислар кузатиб боради. Ўзим ҳам ушбу камералар орқали махсус шифохонадаги вазиятни кузатиб турибман. Энди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, кардиология диспансери, СамМИ 2-клиникасида коронавирусга чалинган беморлар қабул қилинмайди. Бу муассасалар ўз йўналиши бўйича фаолият олиб боради. Барча беморларни махсус шифохонада даволаш имкониятига эгамиз.

Шунингдек, вилоят ҳокими айни пайтда Самарқандда коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш учун етарли миқдорда дори-дармон захираси яратилгани, хусусан, амбулатор шароитда даволанувчилар учун қўшимча 4 мингта махсус дори қутилари тайёрланганини таъкидлади.

photo_2020-08-11_20-30-14.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд юқумли касалликлар шифохонаси коронавирусга чалинган беморларни қабул қилмайди
Фото
20:39 / 11:08:2020