Бугун бу саволга ўрин қолмади.

Бугун бу саволга ўрин қолмади. Негаки, профессор Рустам Холмуродовнинг ЎзА сайтида эълон қилинган шу номли мақоласи нафақат илмий доиралар, балки турли касб эгалари, умуман, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилди.

Шу билан бирга унда берилган таклиф илмий жамоатчилик, шу жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. Натижада Самарқанд вилоятининг вакиллик органи қарорига кўра, кўҳна диёримиздаги илк олий даргоҳ, деб тан олинган Самарқанд давлат университетининг 600 йиллигини кенг нишонлаш белгиланди.

Қарор нечоғлик адолатли?

Европалик машҳур ёзувчи, файласуф ва тарихчи олим Вольтер (1694-1778 йй.) «Трансоксиянада унинг (Амир Темур) ўрнига тахтга чиққан машҳур Улуғбек Самарқандда биринчи академияга асос солди” деган гапни ёзиб қолдирган.

Тарихдан маълумки, мазкур академия бир неча юздан зиёд олимларни тарбияланган. Хусусан, усмонийларнинг 6-султони Меҳмет Фотиҳ Истанбулни матҳ этгач асос солинган Истанбул университети (Улуғбек мадрасасидан 33 йил кейин - 1453 йилда)нинг биринчи ректори Улуғбекнинг шогирди Мавлоно Али Қушчи бўлган. Биргина шу мисолнинг ўзи Самарқанд давлат университети нечоғлик катта салоҳиятга эга тарих билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб турибди.

Рост, Ўзбекистондагина эмас, бутун мусулмон Шарқида олий таълимнинг вужудга келиши ва тараққиётида муҳим роль ўйнаган Улуғбек мадрасасининг ҳуқуқий вориси Самарқанд давлат университетида тарихий анъаналар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Самарқанд давлат университети ташаббуси билан 2017 йилда астрономия ва астрофизика бўйича талабалар олимпиадасига асос солинди. Кейинги йилларда Улуғбек қолдирган меросга бўлган эътибор давлат даражасига кўтарилиб, нафақат Самарқандда, балки, Ўзбекистон Миллий университети, Андижон давлат университети каби таълим муассасаларида ўқув-илмий расадхоналар ташкил қилинди ва улар замонавий телескоплар билан жиҳозланди.

Ворисликка муносиб даргоҳ

Албатта, тарихий ҳақиқатни тиклашда бир гуруҳ олимлар билан бирга Рустам Холмуродовнинг катта хизматлари, сиёсий фаоллигини алоҳида тилга олиб ўтиш ўринли. Негаки, айнан домланинг раҳбарлигида бу ишга киришилди. Эътиборлиси, университет ректорининг ташаббуси билан университетнинг нуфузи ҳам номига муносиб бўлиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

У кишининг ташаббуси билан жорий йилнинг 16-17 июль кунлари Самарқанд шаҳрида “Самарқанд давлат университети – Улуғбек мадрасаи олиясининг вориси” мавзусидаги халқаро онлайн илмий конференция бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари Криста Пикат, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, шунингдек, хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари маъруза қилди. Тадбирда маҳаллий ва хорижлик олимларнинг 30 га яқин маърузалари тингланди. Шунинг ўзиёқ университет нуфузини тиклаш, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтириш борасидаги муҳим қадам эмасми?

Яшаш жойларининг координатларини аниқлаш, 1018 юлдузни ўз ичига олган мукаммал юлдузлар жадвалини тузиш, қуёш йилининг 365 кун 10 дақиқа 8 сониядан иборатлигини бехато ҳисоблаб чиқиш (хатоси 0,58 сония холос) Самарқанд академиясини дунёга танитиб, бутун илм-фан намояндалари диққатини ўзига жалб этган Улуғбек мадрасаси XV асрда қурилган Ислом Шарқининг энг яхши дорилфунунларидан бири бўлган.

Бугунги кунда университетимизда ушбу шонли тарихга муносиб ворис бўлишга, уни халқаро рейтингда пешқадамлар қаторига олиб чиқишга ҳаракат қилинмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишларга биргина 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этилаётганини ҳам мисол тариқасида айтиб ўтиш мумкин.

Улуғ алломалар изидан

Университет ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, унинг тарихий салоҳиятини тиклаш борасидаги ишлар ушбу даргоҳда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ҳам улкан масъулият юклайди. Уларга таълим-тарбиянинг замонавий методларини ўрганиш, уларни касбий фаолиятида қўллаш мажбуриятини қўяди. Қолаверса, илмий изланишлар самарадорлигини ошириб, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшишни тақозо қилади.

Шу ўринда айтиш мумкинки, бу борада филология факультети ўқитувчи-педагогларидан алоҳида фаоллик талаб қилинади. Негаки, 1920 йилда икки йиллик педагогик йўналишдаги олий ўқув юрти сифатида фаолиятини бошлаб, 1927 йилда Самарқанд педагогика академиясига айлантирилган, 1930 йилда Ўзбекистон педагогика институти, 1933 йили Ўзбек давлат университети ва кейинроқ Самарқанд давлат университети мақомини олган илм масканимизнинг дастлабки профессор-ўқитувчилари таркибида Ҳожи Муин Шукуруллаев, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусовлар бўлган. Улар нафақат педагогик фаолияти, балки илмий изланишлари билан ҳам ўзбек тили ва адабиёти фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган.

Қолаверса, Абдураҳмон Жомий дастлабки таълимни айнан Улуғбек мадрасасида олган. Ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг Самарқандда олган икки йиллик таълимидан сўнг унинг қарашларида, ижодида туб бурилиш бўлганлиги тарихий манбалардан маълум.

Д.ИСЛАМОВА,

Самарқанд давлат университети

филология факультети ассистент-ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд давлат университети қачон ташкил топган?