Маълумотларга кўра, ер юзи аҳолисининг беш фоизи ўт пуфагида тош борлигидан қийналади. Шунингдек, ўт пуфаги хасталиклари эркакларга қараганда аёлларда икки-уч баравар кўпроқ кузатилади.
Кўринишидан кичик, аммо организмдаги асосий функцияни бажарадиган мазкур ички орган ўз вақтида овқатланмаслик ёки ҳаддан зиёд таом истеъмол қилиш натижасида ҳам ишдан чиқиши мумкин.
Агар дастлабки белгилари кўриниши биланоқ бемор шифокор кўригига боришга эринса ва ўз саломатлигига бепарво бўлса, келгусида ўт пуфагининг яллиғланиши, тош йиғилиши ва димланиши, ҳатто “қурт” пайдо бўлиши билан боғлиқ касалликлар ҳам юзага келади. Тиббиёт фанлари доктори, профессор — Феруза Хамрабаева бу юзасидан батафсил маълумот берди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ISoRDEaA7MA" title="“Salomat boʻling” — Oʻt qopida tosh paydo boʻlishining sabablari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев(видео), ЎзА