АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича “Saint Louis Rapid & Blitz 2025” турнири давом этмоқда. Кеча ўтказилган блиц баҳсларининг 9 та тур натижаларига кўра, Нодирбек Абдусатторов 6 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Илк турда ҳамюртимиз қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв билан дуранг ўйнади. Кейинги турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Григорий Опаринга кутилмаганда очко тақдим этди.  

Шунингдек кун давомидаги мусобақаларда Сэм Шанкланд, Леньер Домингес, Фабиано Каруана ва Доммаражу Гукешни таслим этган Абдусатторов Уэсли Сога имкониятни бой бериб қўйди. Хитойлик Лим Ле билан ўйинда муроса йўли танланди.

Ортда қолган ўйинлар ҳолатида турнирда АҚШ вакили Левон Аронян пешқадамлик қилаётган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 5-ўринда бормоқда.

Бугун ва эртага кун мобайнида халқаро турнирнинг қолган 9 та туридаги ўйинлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирда ғолибликка эришган шахматчи 40 минг, 2-ўрин 30 минг, 3-ўрин 25 минг, 4-ўрин 20 минг, 5-ўрин 15 минг, шунингдек кейинги поғоналардан жой эгаллаганлар мукофот жамғармасининг тегишли миқдордаги маблағлари билан тақдирланади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Saint Louis Rapid & Blitz 2025”: Нодирбек Абдусатторов кечаги ўйинларда қандай натижа қайд этди?